Таъкидланишича, 2007 йилда Скотт Доузер Феникс ва Лас-Вегасда содир этилган қотиллик учун ўлим жазосига ҳукм қилинган. Унинг ўзи ҳукм имкон қадар тезроқ ижрога келтирилишини исташи ҳақида айтиб ўтганди. 2017 йилда Лас-Вегас суди ҳукм ижросини блоклаб қўйди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ўлимга олиб келувчи инъекция учун қўлланилиши мумкин бўлган препаратлар комбинацияси аввал ҳеч қачон ишлатилмагани, ҳамда у нотўғри тарзда таъсир кўрсатиши мумкинлигини айтиб ўтишганди.