Венесуэла собиқ президенти Николас Мадуро ва унинг хотини Силия Флорес устидан суд жараёни 2027 йил июнида бошланиши белгиланди, деб хабар берди Reuters.
Улар гиёҳвандлик моддалари билан боғлиқ жиноятларда айбланмоқда, ҳар иккиси бу айбловни рад этмоқда, дейилади агентлик хабарида.
Мадуронинг адвокати бу иш тўхтатилишига эришишини айтди. Унинг сўзларига кўра, бунга Венесуэла собиқ президентининг суверен давлат раҳбари сифатидаги иммунитети асос бўлади.
Тингловлар 2026 йил 17 ноябрига белгиланган. Жараённинг якуний жадвали суд томонидан тасдиқланиши лозим.
Мадуро ва Флорес АҚШ ҳарбийлари томонидан ўз қароргоҳларида қўлга олинган ва Ню-Йоркка олиб келинганди.











