Давлат меҳнат инспекцияси ижтимоий тармоқларда 17 июл куни тарқалган видеохабар юзасидан ўрганиш ўтказиб, Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Ободонлаштириш бошқармасида меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бузилганини тасдиқлади.

Ўрганиш жараёнида ободонлаштириш ишларига жалб этилган ходимларга белгиланган тартибда қулай меҳнат шароитлари яратиб берилмагани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Ободонлаштириш бошқарма бошлиғига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисми асосида маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилди.

Бу модданинг 1-қисмида меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузган мансабдор шахсларга нисбатан 5 БҲМдан 10 БҲМгача жарима назарда тутилган.