«Ўзбекистон темирйўллари» АЖ маълум қилишича, 2026 йил 18 июлдан бошлаб Тошкент – Бекобод – Тошкент шаҳарлараро электропоезди янги замонавий таркиб билан ҳаракатланади.
Янги электропоездда кондиционер тизими, USB қувватлантириш портлари, қулай ва замонавий ўриндиқлар, видеокузатув ҳамда аудио-ахборот тизими ўрнатилган. Шунингдек, имконияти чекланган йўловчилар учун махсус чиқиш-тушиш мосламалари ва алоҳида ўриндиқлар ҳам мавжуд.
Қатнов жадвалига кўра, 7050-сонли поезд Тошкент Марказий вокзалидан соат 18:34 да йўлга чиқиб, Бекободга 21:38 да етиб боради. 7049-сонли поезд эса Бекободдан соат 06:00 да жўнаб, Тошкент Марказий вокзалига 09:16 да етиб келади.
Чипта нархи катталар учун 15 минг сўм, болалар учун эса 9 минг сўм этиб белгиланган.
Чипталарни темирйўл кассалари ҳамда электрон платформа орқали харид қилиш мумкин.











