Кимлар 1-синфга қабул қилинади?

«Таълим тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, 1-синфга ўқиш бошланадиган йилда 7 ёшга тўладиган болалар қабул қилинади. 2026–2027 ўқув йилида 2019 йил 31 декабргача туғилган болалар мактабга қабул қилинади.

Қабул икки босқичда амалга оширилади:

  • 20 июн – 31 июл. Мактаб микроҳудудида яшовчи ота-оналарнинг аризалари қабул қилинади. Бундай мактабга қабул қилиниш кафолатланади.
  • 1 – 31 август. Бошқа микроҳудуддаги мактаблардаги бўш ўринларга ариза топшириш. Агар жой йўқ бўлса, қабул қилиш кафолатланмаган. Бола яшаш манзили бўйича бириктирилган мактабга қабул қилинади.

Ўзига тегишли мактабни қандай аниқлаш мумкин?

Ҳар бир давлат мактабига муайян микроҳудуд бириктирилган. Мактабга қабул қилишда ушбу микроҳудудда доимий рўйхатдан ўтган болалар устувор ҳуқуққа эга.

Ўзига тегишли мактабни уч хил усулда аниқлаш мумкин: my.maktab.uz орқали, my.gov.uz «Болани биринчи синфга жойлаштириш»  хизмати орқали ва ММТВ харитаси орқали.  

1 фото (25)

Kun.uz
Болани биринчи синфга жойлаштириш бўйича my.gov.uz хизмати.

my.gov.uz орқали ариза бериш

Бунинг учун OneID орқали рўйхатдан ўтган бўлиш керак.

1. my.gov.uz сайтида авторизациядан ўтинг

Тизимга OneID орқали кириш мумкин. Авторизациядан ўтмасдан ариза бериш имкони йўқ.

2 фото (25)

my.gov.uz порталига ўтинг ва «Болани мактабнинг биринчи синфига жойлаштиришга ариза юбориш» хизматини танланг. Сўнгра «Ариза юбориш»ни танланг.

2. Бола тўғрисидаги маълумотларни кўрсатинг

Дастлаб болага ким эканлигингизни танланг: ота-она ёки қонуний вакил.

3 фото (27)

Агар боланинг маълумотлари базада мавжуд бўлса, автоматик чиқади. Акс ҳолда ЖШШИРни киритинг.

3. Аризани тўлдиринг

Мажбурий майдонларни тўлдиринг.

4 фото (23)

Қуйидагиларни кўрсатинг:

  • таълим тили;
  • телефон рақами;
  • аризачи ҳарбий хизматчими ёки йўқми;
  • тизим сўраган бошқа маълумотлар.

Сўнг «Кейинги»ни босинг.

4. Мактабни танланг

Сўнгра боланинг доимий яшаш манзили кўрсатилган саҳифа очилади.

Қуйидагиларни танланг:

  • вилоят;
  • туман ёки шаҳар;
  • давлат мактаби.

5 фото (35)

Агар бола рўйхатдан ўтиш манзили бўйича мактабга кирадиган бўлса, керакли мактаб автоматик равишда кўрсатилади.

5. Аризани юборинг ва текширувни кутинг

Ариза юборилиши билан «Кўриб чиқилмоқда» мақомини олади. Уни my.gov.uz сайтидаги шахсий кабинетда текшириш мумкин.

6 фото (22)

Ариза кўриб чиқилганидан сўнг кўрсатилган телефон рақамига мактабга бориш куни ва вақтини танлаш таклиф қилинган СМС келади. 

6. Мактабга бориш санасини танланг

СМС келганидан сўнг шахсий кабинетга кириб аризани очинг.

Тизим қуйидагиларни танлашни таклиф қилади:

  • мактабга бориш куни;
  • қабул вақти.

7 фото (9)

Сана ва вақтни тасдиқланг.

7. Мактабга боринг

Танланган кунда фарзандингиз билан мактабга борасиз. Ҳужжатларни расмийлаштириш учун уларнинг асл нусхасини ёнингизда олиб келинг.

8 фото (4)

Ҳужжатлар текширилгандан кейин бола қабул қилингани ҳақида маълумот шахсий кабинетда акс этади. Аризани кўриб чиқиш муддати — 3 иш куни.

MyMaktab орқали ариза бериш

Шунингдек,  MyMaktab платформаси орқали ҳам ариза бериш мумкин. Ариза юборилганидан сўнг унинг ҳолатини шахсий кабинетда кузатиш мумкин.

1.    MyMaktab сайтида шахсий кабинетга киринг.

9 фото (3)

2.    «Аризалар» бўлимини очинг ва «1-синфга қабул» хизматини танланг.

10 фото (7)

3.    «Ариза яратиш» тугмасини босинг.

4.    Фарзандингизни, ўқув йилини, таълим тили ва квота тоифасини танланг, сўнгра доимий рўйхатдан ўтиш манзилини текширинг.

5.    Аризани сақланг ва кўриб чиқиш учун юборинг.

11 фото (1)

 

12 фото

Ариза юборилганидан сўнг унинг ҳолатини шахсий кабинетда кузатиш мумкин.

Биринчи синфга қабул учун қандай ҳужжатлар керак?

Портал фарзанд ва ота-она ҳақидаги маълумотларни давлат реестрларидан автоматик равишда олади. Аммо мактабга борганда ҳужжатларнинг аслини тақдим этиш лозим.

Фарзандни биринчи синфга бериш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  • боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;
  • ота-она ёки қонуний вакилнинг паспорти ёки ID-картаси;
  • боланинг тиббий картаси (026-шакл);
  • эмлаш картаси (063-шакл);
  • 3,5 × 4,5 см ўлчамдаги 4 дона фото (ҳужжатлар мактабда топширилса);
  • аризани ота-она топширмаса - қонуний вакил ваколатини тасдиқловчи ҳужжат;
  • агар имтиёз мавжуд бўлса, уни тасдиқловчи ҳужжатлар.

Ҳужжатлар текширилганидан сўнг мактаб боланинг қабул қилинганини тасдиқлайди.

Мактабда нима бўлади?

Аксарият давлат мактабларида суҳбат ўтказилмайди: фақат ҳужжатлар текширилиб, бола қабул қилинади. Қабул комиссиясининг боланинг билимини текширишга ҳаққи йўқ.

Аммо рус, инглиз ёки қорақалпоқ тилида таълим бериладиган мактаб ва синфларда боланинг шу тилдаги бошланғич мулоқот кўникмалари текширилиши мумкин. Кўникмани баҳолаш учун сўровнома ММТВ сайтида эълон қилинади ва 20 июнгача мактаб биносида илиб қўйилади.

Агар бола мулоқот кўникмасига эга бўлмаса, комиссия унга ўзбек тилида таълим бериладиган синфга ёки мактабга ўтишни таклиф қилади. 

Агар рад этишса нима қилиш керак?

Тартибга кўра қабул комиссияси фақат учта ҳолатда рад этиш ҳуқуқига эга:

1.    Аризада нотўғри маълумотлар бўлса.

2.    Тиббий хулосада бола оддий умумтаълим мактабида ўқий олмаслиги кўрсатилган бўлса.

3.    Танланган таълим тилида бошланғич мулоқот кўникмалари бўлмаса.

Тўртинчи асос эса - бошқа микроҳудуд мактабида бўш ўрин қолмаган бўлса.

Бошқа барча сабаблар ноқонуний ҳисобланади. «Бола тайёр эмас», «ўқишни билмайди», «суҳбатдан ўтмади», «фақат ўз микроҳудудимиздагиларни қабул қиламиз» дея рад қилиш мумкин эмас. Аризадаги камчиликларни тўғрилаб, ҳужжатларни қайта топшириш мумкин. Бошқа ҳолатларда рад этилганда ММТВга ёки таълим бошқармасига шикоят қилиш мумкин.

Хусусий мактабга қабул

Хусусий мактаблар учун ягона қабул тартиби мавжуд эмас. Қабул муддати, ҳужжатлар рўйхати, ўқиш нархи ва кириш тартибини ҳар бир мактаб ўзи белгилайди.

Уларга my.gov.uz орқали ариза бериб бўлмайди. Қабул фақат мактаб сайти, электрон шакл, Telegram-бот ёки мактабнинг ўзида амалга оширилади.

Ариза берилганидан сўнг мактаб вакиллари ота-она билан боғланиб, қабулнинг кейинги босқичлари ҳақида маълумот беради. Зарур бўлса болани суҳбатдан ёки тестдан ўтказади.

Қандай ҳужжатлар керак?

Аниқ рўйхатни мактаб белгилайди, лекин кўпинча қуйидаги ҳужжатлар сўралади:

  • боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
  • ота ёки онанинг ID-картаси;
  • боланинг фотосурати;
  • тиббий ҳужжатлар, агарда мактаб қоидаларида кўзда тутилган бўлса.

Болани бошқа мактабга ўтказиш

Давлат мактаблари ўртасида ўқувчиларни бошқасига кўчириш хизмати 2026 йил 31 июлгача тўхтатилган. Бу тизимнинг биринчи синфга аризаларни қабул қилишга тайёрлаш билан боғлиқ.

Болани бошқа мактабга ўтказиш учун аризалар 1 августдан қабул қилинади. Қўшимча равишда шахсий ҳужжатлар тўплами ва ўзлаштириш табели керак бўлади.

13 фото

Ўқувчининг ўзлаштириш табели.

Тест қандай ўтади?

Кўплаб хусусий мактаблар қабулдан олдин суҳбат ёки тест ўтказади. Боланинг ёшидан келиб чиқиб қуйидагилар текширилиши мумкин:

  • нутқ ривожланиш;
  • ўқиш кўникмаси;
  • санаш кўникмаси;
  • хотира ва диққат қаратиш;
  • мантиқий фикрлаш.

Агар мактаб бола дастурни ўзлаштиришга қийналади деб ҳисобласа, тайёрлов синфини таклиф этиши мумкин.

Ёдда сақлаш муҳим

  • Давлат мактабига ариза my.gov.uz ёки MyMaktab орқали берилади.
  • 2026 йилда 2019 йил 31 декабрдан кечикмай туғилган болалар қабул қилинади.
  • Аризалар 20 июндан 31 августгача қабул қилинади.
  • Давлат мактаби боланинг доимий рўйхат манзили бўйича белгиланади.
  • Ариза юборилгандан кейин СМС хабарни кутиш ва мактабга бориш санасини танлаш керак.
  • Мактабга борганда ҳужжатларнинг асл нусхаларини олиб бориш зарур.
  • Айрим рус тилидаги мактабларда суҳбат ўтказилиши мумкин.
  • Хусусий мактабларга ҳужжатлар тўғридан-тўғри мактабнинг ўзига топширилади.