«Ушбу молиялаштириш Россия, Эрон ва Хитойнинг ёлғон хабарлари ҳамда хорижий аудиторияга қаратилган тарғиботига қарши туриш учун турли саъй-ҳаракатларда кўмак кўрсатади», - деди Палладино.

Унинг сўзларига кўра, марказ ходимлари чет элдан ёлғон маълумотлар ҳақида эрта огоҳлантириш технологиясидан фойдаланишади, тарғиботга энг таъсирли бўлган аудиторияни таҳлил қилишади, ижтимоий тармоқлардаги етакчи ташкилотлар билан тегишли контент яратиш мақсадида ҳамкорликни ривожлантиришади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Хитой фуқароларини жосусликда айблаганди.