Тошкент шаҳрида Mangal Fest 2026 тадбири ўтказилади, деб маълум қилди пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати.
Хабарга кўра, тадбир муносабати билан 23 июл соат 00:00 дан 26 июл соат 24:00 гача Сергели туманидаги Сўғдиёна кўчасининг Янги Сергели кўчаси билан кесишмасидан Жалойир кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисмида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.
Ҳокимлик ҳайдовчиларга йўналишларини олдиндан режалаштириш ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этган.











