Миср ва Конго терма жамоалари учрашуви (2:1) тақдирини мисрликлар терма жамоаси етакчиси Муҳаммад Салоҳ 95-дақиқада пенальтидан урган гол ҳал қилди. Натижада, Миср терма жамоаси 28 йил деганда илк марта ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди.

Урилган голдан сўнг футболчилар, мураббийлар ва айниқса мухлислар ақлдан озгандек тарихий ғалабани нишонлади.