А гуруҳида Миср Уругвайга 0:1 ҳисобида ютқазганди. Ал-Шенави бошланғич таркибда майдонга тушди ва рақибларнинг зарбаларини қайтариб турди, аммо у 90-дақиқада Хименеснинг бош билан берган зарбасини ўтказиб юборди.

У якунда ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди, аммо соврин ҳомийси – алкогол маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Budweiser компанияси бўлгани учун у совринни олишни истамаган.