Учрашув мисрликларнинг 6:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Бу учрашув Миср терма жамоасининг янги бош мураббийи, мексикалик Хавьер Агирре бошчилигидаги биринчи ўйин бўлди.

Агирре Мисрга ЖЧ-2018’дан кейин мураббийлик қила бошлаган. У жаҳон чемпионатидан кейин истеъфога кетказилган аргентиналик мутахассис Эктор Купер ўрнини эгаллаганди. 

Учрашувнинг бош қаҳрамони ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ бўлди. У ўз ҳисобига 2та гол ва 2та голли пасни ёзиб қўйди. 

Салоҳнинг голлари сони кўпроқ бўлиши ҳам мумкин эди, бироқ 26 ёшли футболчи 2 та 11 метрлик жарима тўпини амалга ошира олмади.

Шунингдек, Миср таркибида Марван Муҳсин ўз ҳисобига 2 та, Айман Ашраф ва Муҳаммад Ал-Нанни биттадан гол ёзиб қўйди.