Унинг номзодига 92 сенатор овоз берган, беш нафари қарши чиққан, улар орасида демократлар Кирстен Жиллибранд, Элизабет Уоррен, Рон Уайден, Эд Марки ва Жефф Меркли бор.
Кристофер Рэй кичик Жорж Буш президентлиги вақтида АҚШ бош прокурори ўринбосари лавозимини эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп май ойида ФҚБ раҳбари Жеймс Комини ўз лавозимидан озод этди.










