Вашингтонда бўлиб ўтган музокараларда, асосан, икки томон ташқи ишлар маҳкамалари расмий вакиллари иштирок этишган. Бундан ташқари, Америка делегацияси таркибига NASA директори Чарльз Болден, АҚШ океан ва атмосферани ўрганиш Миллий бошқармаси ходимлари, Федерал авиация бошқармаси ва мудофаа вазирлиги вакиллари кирган. 

"Томонлар учрашувда ўзларининг сиёсати ва фазовий дастурлари борасида фикр алмашиб, келгуси ҳамкорликни муҳокама этишган", - дейилади давлат департаменти хабарида. Унда, хусусан, Ерга яқин фазо кенгликлари, иқлим ўзгаришлари, фазовий чиқиндилар ва парвозлар хавфсизлигига оид муаммоларга эътибор қаратилган. 

Музокараларнинг навбатдаги давраси 2017 йилда Хитойда бўлиб ўтиши белгилаб олинган.