Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги бозорда бир гуруҳ эркаклар ўртасида муштлашув содир бўлди.

Қайд этилишича, ҳолат “Юсуф Саккокий” маҳалласида жойлашган Ўрикзор бозори ҳудудида юз берган.

Дастлабки суриштирувларга кўра, “Исузу” юк машинаси ҳайдовчиси ва бозордаги фуқаролар тортишуви ўзаро жанжалга айланиб кетган.

Текширув давомида томонлар бир-бирига нисбатан куч ишлатгани, воқеа жойида темир жисм ва тошлар қўллангани аниқланган. Айрим иштирокчилар тан жароҳати олган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.