Таъкидланишича, жанжал мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ҳамда 9-синф ўқувчиси ўртасида содир бўлган.
Ҳозирда ҳолатни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўрганмоқда.
Воқеага нима сабаб бўлганига аниқлик киритилмаган.
Бошқарма ўқувчиларга нисбатан ҳар қандай қўпол муносабатни кескин қоралашини билдирган.
Шунингдек, ҳолат юзасидан бошқарма томонидан ишчи гуруҳ тузилиб ўрганилиши ва унинг натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилиши ваъда қилинган.











