"Биз Германиянинг ҳарбий хизматчиларимиз ўрнини эгаллаш учун ерусти қўшинларини жўнатишини истаймиз", - деди у.
Махсус вакил гап жанговар миссия ҳақида эмаслигини билдирди.
"ИШИДни Суриядаги маҳаллий кучлар сиқиб чиқариши мумкин. Аммо логистика, техник ёрдам кўрсатиш учун бу ерда халқаро кучлар бўлиши зарур", - дея тушунтириш берди у.
Ҳозирда Германиянинг Tornado қирувчи самолётлари разведка ишларини ўтказади ва иттифоқчиларнинг самолётларига ҳавода ёнилғи қуйиш билан шуғулланади.
У ИШИДнинг қўлга олинган жангариларини нима қилиш тўғрисидаги саволга жавоб бераркан, "барча давлатлар ўз фуқароларини қайтариб олиши керак"лигини айтган.












