Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг хабар беришича, тест синовларида 48 614 нафар абитуриент иштирок этди.
Тест синовларига 1 571 нафар абитуриент келмади.
Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 91 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди.
Тест синовларига гуруҳ назоратчилари сифатида 2 228 нафар ўқитувчилар жалб этилди.
Давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали: 171,4 балл, Урганч давлат университетининг «Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили» таълим йўналиши;
Тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали: 145,6 балл, Урганч давлат университетининг «Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили» таълим йўналиши.
Ўртача ўтиш бали:
давлат гранти – 104,5 балл;
тўлов-контракт – 84,0 балл.
Тест синовлари натижалари Давлат тест марказининг http://www.dtm.uz/page/test_result сайтида 2018 йил 11 август куни соат 17.30да эълон қилинади.












