2026/2027-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари ва уларга мос тест синови (касбий-ижодий имтиҳон) топшириладиган фанлар мажмуаси (.pdf) тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар берди.
Рўйхат 227 та йўналишдан иборат. Қайд қилинишича, таълим йўналишлари номи ўзгарганда, шунингдек, янги йўналишлар ташкил этилганда рўйхатга тегишли ўзгартиришлар киритилади.











