“Носозликларни тергов қилиш бошқармасига ҳозирда Hyundai ва Kia моделлари иштирокидаги тўқнашувлар жиддий оқибатларга олиб келган 6 та автофалокат ҳақида маълум. Бу автофалокатлардаги рўпарама-рўпара тўқнашувда хавфсизлик ёстиқчалари ишламаган. Умумий ҳисобда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 4 киши ҳалок бўлган ва 6 киши яраланган”, деб айтилган бошқарма хабарида.  

Носозлик 2011 йилги Hyundai Sonata ва 2012-2013 йиллардаги Kia Forte моделларидаги хавфсизлик ёстиқчалари бошқарув блокига электр узатилишидаги узилишлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ушбу блоклар ZF-TRW компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.

Февраль охирида Hyundai носозликлар сабабли 155 мингта автомобилини қайтариб олган. АҚШ мутасадди идораларининг жорий тергови Hyundai ва Kia’нинг 425 мингта автомобилини қамраб олиши мумкин.