«АҚШ терма жамоаси бу қишки Ўйинларни 23та медаль билан якунлади. Бу 1998 йилдан бери энг паст натижа бўлди, ўшанда америкаликлар спортчилар уйга 13та медаль билан қайтишган.

Улар Сочида 28 та ва 2010 йили Ванкуверда 37 та медални қўлга киритди. Пёнгчангда уч мамлакат уларни жамоавий ҳисобда ортда қолдирди - Норвегия (39), Германия (31) ва Канада (29)», - дея ёзилган газетадаги мақолада.

Эслатилишича, Жанубий Кореяга қишки Ўйинлар тарихидаги энг кўп сонли терма жамоа йўл олганди – 241 спортчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Норвегия қишки Олимпиадалардаги медаллар сони бўйича янги рекорд ўрнатгани хабар қилинганди.