2022 йилнинг декабрь ойида барча навдаги гуруч нархлари ноябрь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 1 фоизга ошган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, гуруч нархлари ўтган йилнинг мос ойига нисбатан, яъни йиллик нисбатда ўртача 24 фоизга ошгани кузатилган.

Бундан олдин бозорлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи эълон қилинганди.

Унга кўра, гуручнинг 1 килограмми навига қараб 6 000 – 27 000 сўм оралиғида сотилган.