«Андижонда «заправка»га қараб пропан нархи 5700 сўмдан бошланарди. Ўтган ҳафта чоршанба кунидан бошлаб бирдан 6700 сўмга оширилиб қўйилибди. Ҳамма «заправка»да нарх бирдан кўтарилди», дейди Kun.uz билан суҳбатлашган андижонлик ҳайдовчи.

Охирги савдо сессияларида биржада ҳам нархлар кўтарила бошлаган. Хусусан, 4 май кунги савдоларда пропаннинг 1 тоннаси 7 млн 244 минг сўмдан сотилган бўлса, бу 7 майга келиб 7 млн 707 минг сўмгача ёки 6,4 фоизга ошган. Биржадаги нархларнинг чакана нархларга қанчалик даражада таъсир қилаётгани номаълум.
Эслатиб ўтамиз, 12 январдан бошлаб Рақобат қўмитасининг тегишли кўрсатмаси билан Республика товар хомашё биржасида суюлтирилган газ нархининг бошланғич нархга нисбатан ошиш чегараси 20 фоиздан 10 фоизгача пасайтирилганди.










