Евроиттифоқ Эрон ва АҚШнинг ядровий келишув бўйича музокараларни тиклашига ёрдам беради. Бу ҳақда ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел маълум қилди.
Боррелнинг қайд этишича, у Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён билан учрашувида АҚШ билан ядровий келишув бўйича музокараларни яқин кунлар ичида тиклаш борасида келишувга эришган.
«Менинг Теҳронга ташрифимдан асосий мақсад битта – келишувларга янги туртки бериш ва ядровий келишувни керакли оқимга қайтариш», — деди Боррел.
22 июн куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эрон раҳбарияти билан музокаралар ўтказиш учун Теҳронга борганди.
У Эрон президенти Иброҳим Раисий ва ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён билан ядровий келишув атрофидаги вазиятни муҳокама қилди.











