Қайд этилишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши олий ҳайъатининг махсус қарори билан олий ва ўрта махсус ислом билим юртлари муаллимлари ойлик маошлари ва стипендиялари 20 сентябрдан бошлаб қарийб икки баробар ошириладиган бўлди. 

Ҳайъат, шунингдек пандемия шароитида мураккаб молиявий вазиятга тушиб қолган масжидлар ходимларига ҳам молиявий кўмак кўрсатиш тўғрисида тегишли қарор чиқарган.