Стратегия лойиҳасига кўра, таълим ва маънавий-маърифий йўналишларда қуйидаги натижаларга эришиш режалаштирилган:
таълим хорижий тилларда олиб бориладиган давлат таълим муассасалари кутубхоналарида ўзбек адабиёти таржима асарлари қамровини 60 мингтага етказиш (445-банди);
диний-маърифий соҳада фаолият юритаётган имом-хатиблар орасида олий маълумотли кадрлар улушини 80 фоизга етказиш (446-банди);
олий диний таълим муассасаларида PhD ва DSc илмий даражасига эга кадрлар улушини 35 фоизга етказиш (447-банди).
Илмий йўналишда эса Олий аттестация комиссияси рўйхатидан ўтган, юқори импакт-факторга эга халқаро ва маҳаллий журнал ҳамда нашрларда миллатлараро муносабатлар соҳасида илмий-оммабоп мақолалар сонини 300 тага етказиш белгиланган (448-банди).
Хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш доирасида:
ватандошлар фарзандларига ўзбек тилини ўргатишга ихтисослашган ўқув марказлари сонини 62 тага етказиш (449-банди);
хориждаги ватандошлар учун мўлжалланган Ўзбекистондаги “Чинор” ва “Анор” дастурлари иштирокчилари сонини 1 800 тага етказиш (450-банди) назарда тутилган.
Шунингдек, ташқи ҳамкорлик ва халқ дипломатияси йўналишида биродарлашган шаҳарлар сонини 120 тага етказиш мақсад қилиб қўйилган (451-банди).











