Наманган вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, вилоят ҳокими Шавкат Абдураззақов иштирок этди.

Жаҳонгир Ҳотамов 2016-2017 йилларда Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, 2017-2018 йилларда Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган.
У 2018 йил февралидан ҳозирга қадар Хоразм вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётганди.

Аввалроқ, Наманган вилояти прокурори Акмалхўжа Мавлонов давлат раҳбарининг тегишли фармони билан Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари этиб тайинлангани хабар қилинганди.











