Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бағдод тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда йирик миқдордаги талон-торожлик ҳолати аниқланди.
Маълум қилинишича, J.K. МЧЖга қарашли кўмир омбори менежери Х.М. ўзига ишониб топширилган ҳамда моддий жавобгарлигида бўлган хорижда ишлаб чиқарилган 1 658,53 тонна кўмирни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур ҳаракатлар оқибатида корхонага 1,7 миллиард сўм миқдорида моддий зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ушбу иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.











