Бошқарма маълумотларига кўра, 1 март куни Қандаҳор вилоятида кучли ёмғирлар қайд қилинган. Охирги 30 соат ичида бу ерга 97 миллиметр ёғингарчилик тушган.

Бундан ташқари, инфратузилмаларга жиддий зарар етган. Қандаҳор шаҳрининг ўзида 600 га яқин уй вайрон бўлган. Жабрланувчилар хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган.