Афғонистоннинг Kam Air авиакомпанияси Кобул - Тошкент - Кобул йўналиши бўйича парвозлар сонини ҳафтасига 3 тагача оширади. Илгари қатнов фақат шанба кунлари амалга оширилган.
2026 йил 2 июлдан бошлаб Kam Air сешанба, пайшанба ва шанба кунлари йўловчи рейсларини амалга оширади.
Парвоз вақти 1 соат 45 дақиқа, оператор веб-сайтидаги чипталар нархи 365 АҚШ долларидан бошланади, парвозлар Boeing 737-300 самолётларида амалга оширилади.











