“Мен олдин ёшлар билан кўп ишлаганман. Уларга доимий равишда одоб-ахлоқ, хатти-ҳаракат, ўзини тутиш, мактабда ўқиш, уйдаги ишларга ёрдамлашиш кераклиги ҳақида гапириш керак. Машғулотлардан сўнг кўчада камроқ юриш ҳақида уқтирамиз. Кечки машғулотларда атайин каттароқ юкламалар берамизки, кейин буларда бошқа нарсага куч ҳам қолмаслиги керак.

Кўп воқеалар бўлган. Масалан, бир бола машғулотга келмайди. Уйига қўнғироқ қилиб сўрасангиз, ҳар куни машғулотларга боряпти, дейишади. Кейин компьютерхоналар, шунга ўхшаш жойларни қаранглар, ўша ерда бўлиши мумкин, дейман. Ҳақиқатдан ҳам ўша ерда ўтирган бўлади. 

Мен болаларга ҳам кўп айтаман: кўчада бирон нарса бўлдими, яхшиси аралашманглар. Яккама-якка олишувда сизларга ҳеч кимнинг кучи етмайди, аммо кўчада кўпчилик бўлиб уришлари ҳам мумкин. Ота-она, уй, яқинларни ўйланглар, дейман”, - дейди Олимжон Ҳикматов.