Ўзбекистонлик Магомед Ибрагимов (-97 кг) лицензия учун кечган беллашувда Хитой вакили Авусайман Хабилага ютқазиб қўйгач, фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
39 ёшли Ибрагимов фаолияти давомида икки бор Осиё чемпиони бўлган. Шунингдек, у Рио Олимпиадасида, Осиё ўйинлари ва Ислом бирдамлиги ўйинларида бронза медалига сазовор бўлган.
Ибрагимовнинг кетиши икки карра Олимпия чемпиони, 5 мартадан жаҳон ва Европа чемпиони бўлган Абдулрашид Саъдуллаевни ҳам бефарқ қолдирмади. «Мотивация ва ёрқин кураш учун раҳмат, афсона» деб ёзиб қолдирди россиялик курашчи.










