Карл Хансенни ҳимояловчи Meissner Associates юридик фирмаси баёнотида Tesla Gigafactory заводидаги айрим ходимларнинг наркотик савдоси бўйича иштироки тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беришдан бош тортганлиги ҳақида ёзилади. Шунингдек, компания раҳбари Илон Маск ходимларнинг телефон қўнғироқлари ва компьютерларини шахсан  назорат қилганлиги айтилмоқда. 

Tesla раҳбарияти шикоятдаги айбловлар асоссиз эканлигини изоҳлади. “Қўйилган айбловлар асоссиз, шунинг учун қўшимча суриштирув ишларини амалга оширилишини талаб қиламиз. Олинган  маълумотнинг аниқ манбасини аниқлаш керак”, - дея ахборот берди Tesla вакили.