Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, бошқа ҳаракат иштирокчилари ҳаёти ва саломатлигига хавф туғдирган Tesla русумли автомашина ҳайдовчисига нисбатан суд қарори эълон қилинди.

Маълум қилинишича, суд ҳайдовчининг ҳаракатларини кўриб чиқиб, уни йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солганликда айбдор деб топган.

Суд ҳукмига мувофиқ, ҳайдовчи бир йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Шунингдек, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида жарима жазоси ҳам тайинланди.

Мутасаддилар йўл ҳаракати иштирокчилари ҳаёти ва саломатлигига хавф туғдирадиган қоидабузарликларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда қатъий чоралар қўлланишини эслатиб, ҳайдовчиларни ҳаракат қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.