Вазирлик матбуот хизмати хабарида айтилишича, Афғонистон делегацияси тўқимачилик соҳасини қайта тиклаш ва ривожлантириш, тажриба алмашиш ва кадрлар тайёрлашда Ўзбекистоннинг ҳамкорлигига умид билдирган.

Ўзбекистон томони қатор таклифлар берган, хусусан афғонистонлик инвесторларни давлат-хусусий шерикчилик тамойили асосида ҳамкорлик қилиш ҳамда чегараолди савдо зонасини ташкил этишни таклиф қилган.

Маълумотларга кўра, икки мамлакат ўртасидаги товар алмашиш ҳажми 2017 йилда 19 фоизга ўсган ва 617,1 млн долларни ташкил этган.