Бу топилма ерга кириб борувчи лазер туфайли рўй берди.

Алоҳида объектларнинг жойлашуви олимларга Майя ҳиндуларининг ўнлаб шаҳарлари хомаки харитасини тузиш имконини берди. Иншоотларни бир неча аср давомида қалин жунглилар яшириб турган.

Археологлар лидар технологиясидан фойдаланишди (инглиз. LIDAR — Light Identification Detection and Ranging — нур ёрдамида аниқлаш, идентификация қилиш ва масофани белгилаш). Олимлар лазер нуридан фойдаланган ҳолда аввал номаълум бўлган иншоотлар батафсил схемасини тузиб чиқишди.