Янги боғ Шайхонтоҳур туманидаги Ҳалқа йўли, Белтепа ва Жарариқ кўчалари кесишмасида жойлашади (Ибн Сино мавзеси). Лойиҳага кўра, боғ бошқа кўнгилочар масканларидан ажралиб туради. Унинг ҳудудида савдо мажмуаси ва овқатланиш шохобчалари қурилиб, янги аттракционлар ўрнатилади. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, бино ва иншоотлар қурилишида ғайриоддий архитектура ғояларидан фойдаланилган. Шунингдек, лойиҳада боғда кўп миқдордаги дарахтлар кўчатларини ўтказиш режалаштирилганини ҳам кўриш мумкин.


Айни дамда лойиҳа тасдиқланиш жараёнида ва унинг очилиш санаси номаълум. Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Тошкент сайловчилари билан сайловолди кампанияси вақтидаги учрашуви чоғида пойтахтнинг турли туманларида саккизта кўнгилочар боғни қуриш ҳақида айтиб ўтган.














