Жанг 3 декабрь куни Москвада бўлиб ўтди. 37 ёшли Лебедев, шуниндек, WBA (Super) унвонига ҳам эга. Аммо Гассиев билан жангда, Мурат фақатгина IBF бўйича даъвогар бўлгани сабабли, бу камар учун кураш бормаган.
Денис Лебедев ўзининг профессионал фаолияти давомида 29 марта ғалаба қозонган, шундан 22 таси нокаутдир. Уч марта мағлубият аламини тортган. 23 ёшли Гассиев эса 24-марта ғалаба қозонди. У 17 бор рақибларини нокаутга учратиб, ғалаба нашидасини сурган.














