Англиянинг Манчестер шаҳрида ўтказилган профессионал бокс оқшомида икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини ўтказди.

Хорватиялик Агрон Смакичига қарши рингга кўтарилган Жалолов 8-раундда техник нокаут билан ғалаба қозонди.

Баҳодир Жалолов профессионал боксда 18та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини мағлуб этган.

Ўзбекистонлик яна бир боксчи, жаҳон чемпиони Жавоҳир Умматалиев ҳам рақиби устидан муддатидан аввал ғалабага эришди.

 

У полшалик Дамиан Драбикни 2-раундда нокаутга учратди.