97 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги мусобақанинг саралаш босқичида унинг рақиби Гвинея-Бисау мамлакатидан ташриф буюрган Буассат Жонде эди. Африкалик спортчи номаълум сабабга кўра гиламга чиқишдан бош тортган ва Ўзбекистон вакилига 5:0 ҳисобидаги автоматик ғалаба ёзилган.

Энди Ибрагимов чорак финалда нигериялик Сосо Тамарау билан беллашади.