Президент фармонига кўра, Балиқчиликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.
2027 йил 1 майга қадар балиқчилик хўжаликларида сув ресурсларидан фойдаланиш, балиқ етиштириш ҳажми, озуқа сарфи ва қўлланаётган технологиялар тўғрисидаги маълумотларни ягона тизимда юритиш ҳамда ижарага бериладиган сув объектлари ҳисобини юритиш бўйича “e-baliq” электрон платформаси жорий этилади.
Тошкент давлат аграр университети ва Хитойнинг Далиян университети билан ҳамкорликда 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб балиқчилик ва аквакултура бўйича қўшма факултет ташкил этилади.
Бунда:
йилига 50 нафаргача абитуриент талабаликка давлат гранти асосида қабул қилинади;
таълим жараёнлари “2+1” шаклида ташкил этилади ва қабул квоталари ҳар йили ўрнатилган тартибда давлат буюртмаси қабул параметрлари доирасида тасдиқланади.











