Ташриф дастури доирасида давлат раҳбари вилоятда олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечириши, шунингдек, қатор истиқболли лойиҳалар тақдимоти билан танишиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, президент Наманганда ўтказилаётган Халқаро мақом фестивалининг очилиш маросимида иштирок этади.