Президент матбуот хизмати маълум қилишича, давлат раҳбари 3 июл куни Тбилиси шаҳридаги Қаҳрамонлар майдонига ташриф буюрди.

Маросим чоғида Шавкат Мирзиёев шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Шундан сўнг Ўзбекистон президенти Грузия бирлиги учун ҳалок бўлган қаҳрамонлар ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйиб, улар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Маросим давомида ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Грузия давлат мадҳиялари янгради.












