“Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида” президент фармони эълон қилинди.
Пенсия ва нафақалар
Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 7 фоизга оширилади. Бунда:
-
ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 983 000 сўм;
-
ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 083 000 сўм;
-
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
· 3 ёшгача бўлган 1 та кичик фарзанди учун – 386 000 сўм;
· 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган 1 та фарзанди учун – 295 000 сўм;
· оиланинг 2-фарзанди учун қўшимча – 177 000 сўм;
· оиланинг 3– ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 118 000 сўм; -
Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 450 000 сўм этиб белгиланди.
2026 йил 1 июлдан пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 504 000 сўм этиб белгиланди.
Ойликлар
2026 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилади.
МҲТЭКМ ва БҲМ
2026 йил 1 сентябрдан:
-
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 360 000 сўм;
-
базавий ҳисоблаш миқдори – 440 000 сўм этиб белгиланди.











