Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, учрашув давомида Феридун Синирлиўғлунинг Ўзбекистонга яқинда амалга оширган ташрифи ва президент Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган мулоқоти ҳақида сўз юритилган.

ЕХҲТ бош котиби Ўзбекистоннинг халқаро ва минтақавий ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлади.

Музокаралар чоғида трансмиллий таҳдидларга қарши курашиш, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш, ёшлар манфаатларини ҳимоя қилиш, гендер тенглиги ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар каби муҳим масалалар кўриб чиқилди.

Томонлар мазкур йўналишлардаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятлари юзасидан фикр алмашди.











