«19 миллиондан зиёд аёлларимиз — бу улкан куч ва айни пайтда катта масъулият демакдир. Давлат хотин-қизларнинг эҳтиёж ва муаммоларини қанчалик теран англаса, ҳар бир оиланинг фаровонлиги шунчалик барқарор бўлади. Айнан шу сабабли бандликни таъминлаш, хориждаги ҳамюртларимизни қўллаб-қувватлаш ҳамда зўравонликнинг олдини олиш каби масалалар вақтинчалик чоралар эмас, балки пухта ишлаб чиқилган тизимли ёндашувни талаб этади.

Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёллар: жазо муддатини ўтаётган, уйи ва фарзандларидан узоқда меҳнат қилаётган хотин-қизларга алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Улар ёлғизланиб қолмаганларини, давлат уларнинг қисматига бефарқ эмаслигини ҳис қилишлари керак», деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

«Дилнозахон, Сизга бу йўлда оқилалик, қатъият, ишингизга омад ва юртимиздаги ҳар бир аёлнинг ҳаётида акс этадиган улкан натижалар тилайман!», деб қўшимча қилди Саида Мирзиёева.