Ўзбекистон Интерпол миллий марказий бюроси халқаро қидирувдаги шахсни экстрадиция қилди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Маълум қилинишича, қидирувдаги шахс Ўзбекистон ММБ Интерпол каналлари орқали ўта йирик миқдордаги фирибгарликни содир этгани учун қидирувга берилган бўлган. Интерполнинг Тбилиси шаҳридаги Миллий марказий бюроси билан ўтказилган мувофиқлаштирилган тадбирлар натижасида қидирувдаги шахс Грузия ҳудудида аниқланиб, қўлга олинган.
Грузия Адлия вазирлиги Ўзбекистон Бош прокуратураси илтимосномасини қаноатлантиргач, экстрадиция қилинган шахс кейинги процессуал ҳаракатларни ўтказиш ҳамда жавобгарликка тортиш учун Тошкент шаҳрига олиб келинган.
Аввалроқ фирибгарликда айбланган шахс Интерпол орқали БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинганди.











