Фанлар академияси Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Улуғбек шаҳарчасидаги 190 гектар ер майдонидан ихтиёрий тарзда воз кечди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимининг қароридан маълум бўлмоқда.
Ер майдони Тошкент шаҳри ҳокимлиги тасарруфида бўлган бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олинган.
Қарорга кўра, мазкур ер майдони кейинчалик шаҳарсозлик талаблари асосида самарали фойдаланиш, ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш, турар-жой қурилиши ёки инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ажратилиши мумкин.











