Украина кучлари назорати остидаги Славянск шаҳридан болаларни эвакуация қилиш бошланди, деб маълум қилди шаҳар маъмурияти раҳбари Вадим Филашкин.
Унинг сўзларига кўра, болалар шаҳарнинг ўққа тутилиш эҳтимоли юқори бўлган ҳудудларидан мажбурий тартибда эвакуация қилинади.
Декабрда Россия қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов президент Владимир Путинга Славянск томон юриш бошлангани ҳақида ҳисобот берганди.
Славянск Донецкдан тўғри чизиқ бўйлаб 94 километр масофада жойлашган шаҳар бўлиб, 2022 йил бошларида 105 минг нафар аҳолиси бўлган. 2024 йил апрелидаги маълумотларга кўра, шаҳарда 54 минг киши қолган.












