Жорий йилнинг 5 январ куни Ўзгидромет раҳбарияти Угам–Чотқол тоғ тизмасининг бориш қийин, мураккаб релефга эга ҳудудида жойлашган «Ойгайинг» юқори тоғли метеорологик кузатув станциясида хизмат олиб бораётган ходим оғир аҳволда қолганини маълум қилди. Шу муносабат билан Мудофаа вазирлигидан уни Ҳарбий ҳаво кучлари ёрдамида эвакуация қилишда кўмак сўралган.

Мурожаатдан сўнг Мудофаа вазирлиги Ҳарбий-ҳаво кучларининг навбатчи қидирув-қутқарув вертолёти жалб қилиниб, тунги вақтда қутқарув тадбирлари амалга оширилган. Натижада метеостанция ходими тезкор тарзда эвакуация қилиниб, Чирчиқ шаҳридаги тиббиёт муассасасига етказилган.

Маълум қилинишича, шифокорлар томонидан унга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилган.