Низомга кўра, давлат дастури доирасида ажратилган, аммо ҳозирча муайян буюртмачига бириктирилмаган ёки тақсимланмаган маблағларни объектлар (лойиҳалар) ҳамда буюртмачилар кесимида тақсимлаш тартиби белгиланди.
Ҳужжатга мувофиқ, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, шунингдек вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари мазкур маблағлардан фойдаланиш бўйича ўз таклифларини электрон шаклда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
Бунда низом иловасида маблағларни ажратиш мумкин бўлган мақсадли йўналишлар ҳамда таклифларни тақдим этиш муддатлари аниқ белгилаб қўйилган.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келиб тушган таклифларни бир ой муддатда ўрганиб чиқади ва давлат дастури доирасида объектлар бўйича манзилли рўйхатни шакллантиради. Шунингдек, ушбу рўйхат ҳар чоракда камида бир марта ҳукуматга тасдиқлаш учун тақдим этиб борилади.











