Пойтахт ЙҲХБ ҳолат юзасидан тезкор ўрганиш ўтказган. Машина топилиб, ҳайдовчининг шахсига аниқлик киритилган. Маълум бўлишича, ҳолат 9 мартга ўтар кечаси Сергели тумани ҳудудида содир бўлган

Mercedes-Benz машинасига “мигалка” қўйиб, юқори тезликда ҳаракатлангани учун ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган. Машина эса вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Идора эълон қилган видеода ҳайдовчи қилган хатти-ҳаракати учун узр сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда BMW ҳайдаган мактаб ўқувчиси йўл-патрул ходимини уриб кетган ва ҳодиса оқибатида ходим вафот этганди. Шундан сўнг Ўзбекистон бўйлаб кенг кўламли рейдлар бошланди

Хусусан, 26 февралдан 3 мартгача ижтимоий тармоқларда йўл безорилиги акс этган жами 107 та видеолавҳа аниқланган. Бу видеолар асосида 66 нафар ҳайдовчига нисбатан баённомалар расмийлаштирилиб, 62 та автомобил жарима майдонига жойлаштирилган.